UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

“Локомотив” - “Пахтакор” учрашувида ҳисоб очилмади Янгиликлар

“Локомотив” - “Пахтакор” учрашувида ҳисоб очилмади

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг натижасини ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйиннинг 13-дақиқасида Сардор Рашидов гол урди, ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат қайд этишди. 17-дақиқада Сардор Рашидовнинг кучли зарбасини Суюнов қийинчилик билан қайтарди. 19-дақиқада Тиаго Безерра жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, ноаниқ. 22-дақиқада яна ўша Безерранинг кучли зарбаси ноаниқ кетди. 

29-дақиқада Тўхтахўжаевнин пасидан сўнг Бикмаев боши билан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 34-дақиқада Козакнинг жаримадан тепган тўпини Нестеров қайтарди. 

37-дақиқада Шоаҳмедовнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ бўлди. Кейинги дақиқада Гонсалвешнинг дарвоза яқинидан тепган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

39-дақиқада Безерранинг зарбасидан сўнг Нестеров тўпни қийинчилик билан ушлаб қолди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

Иккинчи тайм бошланди.

71-дақиқада Бикмаевнинг зарбасидан кейин тўп Суюновнинг қўлига, сўнг устунга тегди. 

Ўйинни стадиондан 19100 нафар ишқибоз кузатмоқда. 

73-дақиқада Сардор Рашидовнинг яқин масофадан тепган тўпини Суюнов оёқлари билан қайтарди! Ажойиб сейв! 

Учрашув якунланди. "Локомотив" - "Пахтакор" 0:0



Локомотив

Суперлига. 9-тур

29/04/2018, 20:00

0
:
0
Тугади

Пахтакор

45'
90'
48'  Садриддин Абдуллаев
66'  Садриддин Абдуллаев (Диёр Туропов)
67'  Диёр Туропов
77'  Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров)
81'  Марат Бикмаев
83'  Сардор Мирзаев (Бобурбек Юлдашев)
85'  Олег Зотеев
78'  Азим Аҳмедов (Ростин Гриффитс)
82'  Баҳром Абдураҳимов (Достон Ибрагимов)


9-тур
29 апрель (якшанба)
20:00 - “Локомотив” – “Пахтакор” 0:0  
Ҳакамлар:
В.Серазетдинов (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент), Т.Гайнуллин (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент).
Назоратчи – И.Нехочин (Наманган).
Комиссар – М.Саидқосимов.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Кахи Махарадзе, Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Йелич, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев (Диёржон Туропов, 66), Сардор Мирзаев (Бобурбек Йўлдошев, 83), Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров, 77), Санжар Шоаҳмедов, Марат Бикмаев
Захира: Маъмур Икромов, Фарҳод Бекмуродов, Идрис Бикмайкин, Чо Сук Жае

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Ростин Гриффитс, 78), Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов (Жасурбек Яхшибоев, 82), Жалолиддин Машарипов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш
Захира : Александр Лобанов, Жамшид Искандеров, Жасурбек Ҳакимов, Камолиддин Тожиев, Достон Иброҳимов, Станислав Андреев, Фарруҳ Сайфиев,

Огоҳлантиришлар: Садриддин Абдуллаев 48, Диёржон Туропов 67, Марат Бикмаев 81, Олег Зотеев 85.



Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика