

Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди. Мирко Йеличич ва Андрей Микляев бошчилигида ўтган машғулотларда футболчилар майдон марказига йиғилиб чигалёзди машқларини бажаришди. Славен Степанович машғулотни четдан туриб кузатиб борди. Шерзод Файзиев эса машғулотда кўриниш бермади. Бу иккала футболчи жароҳати боис эртанги баҳсда жамоага ёрдам бера олмайди.
Дарвозабонлар Нестеров, Икромов ва Нартажиев билан Пётр Гизимчук ишлади.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Айн" учрашуви 13 сентябрь куни соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. Фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилинг.




