"Локомотив": Неманья Яничичнинг жароҳати жиддий эмас
15 апр 2015 11:50
Янгиликлар
"Локомотив": Неманья Яничичнинг жароҳати жиддий эмас
Тошкент, 14 апрель - Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувининг 65-дақиқасида жамоамиз ҳимоячиси Неманья Яничич жароҳат олганди.
Натижада орадан икки дақиқа ўтиб сербиялик футболчи ўз ўрнини Салим Мустафоевга бўшатиб берди.
Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида "Локомотив" бош мураббий Вадим Абрамовга Яничич борасида савол берилди. Мураббий эса ўз навбатида футболчининг ҳолати қандайлиги эртага маълум бўлишини айтди. Бугун клуб шифокори Ойбек Умаров билан боғланганимизда, Яничичнинг жароҳати жиддий эмаслигини ўргандик. "Футболчи тўп учун курашда бош бармоғига қаттиқ зарба қабул қилиб олди, - дейди Ойбек Умаров. - Аммо ҳозир унинг ҳолати яхши ва бугунги машғулотда иштирок этди".
Фикрлар