UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  1 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  4 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  38 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6

"Локомотив": Мақсад аниқ, йўлдан қайтиш йўқ! Янгиликлар

"Локомотив": Мақсад аниқ, йўлдан қайтиш йўқ!

“Локомотив” кеча бўлиб ўтган ўйинда “Металлург”ни мағлуб эта олмади. Учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.

Албатта, бундан жамоамиз ишқибозларининг ҳафсаласи пир бўлгани аниқ. Бекободликлар мухлислар эса аксинча хурсанд ҳолда уйга қайтишди.

Кечаги беллашувда бир қатор омиллар бизга ўз таъсирини ўтказди. Хусусан, Дилшод Раҳматуллаевнинг зарбасидан сўнг гол бўлган-бўлмаганини аниқлаш салкам ўн дақиқача вақтни олди. Яъни, салкам ўн дақиқа ўйин тўхтаб қолди. Қанот ҳаками гол бўлди деди, бош ҳакам унга қўшилмади ва охири хатосини тан олиб голни ҳисоблади.

Футболчиларимиз энди ўйинга киришай деб турган бир пайтда юзага келган тўхталиш футболчиларни ўйиндан бироз бўлса-да совутиб қўйди. Бу эса ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бошланғич таркиб борасида нима дейиш мумкин? Таркибни ҳар доим бош мураббий аниқлайди ва ҳеч ким Вадим Абрамовнинг ишига аралашмайди. Қолаверса, “Локомотив”да асосий таркиб, захира ўйинчилари деган тушунча йўқ. Бу ерда ҳамма ўзини асосий таркиб футболчиси деб ҳис қилади. Ўринбосарлар таркиби эса бошқа масала.

Кечаги ўйинда қизил формада майдонга ким тушмасин, фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилди. Майдонга туша олмаганлар майдонда тўп тепаётганларга далда бўлишди. Аммо омадимиз келмади, йўқса албатта ғалаба қозонган бўлардик. Кечаги дуранг учун “Локомотив” ишқибозларидан узр сўраймиз. Мана шу дуранг туфайли биринчи даврада кетаётган “Пахтакор” биздан тўрт очкога ўзиб кетди. Чунки “Пахтакор” сафарда “Олмалиқ”ни мағлуб этди.

Тўғри, ҳамон иккинчи ўриндамиз, лекин буёғига янада қийин бўлади. “Локомотив”дан қолган барча учрашувларда фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Чунки “Насаф” билан “Бунёдкор” бизни изма-из таъқиб этиб келишда давом этмоқда. Жамоамизнинг бу йил ўз олдига қўйган мақсади аниқ: Чемпион бўлиш! Ва бунинг учун “темирйўлчилар” бор кучни ишга солишади. Футболчиларимизнинг мавсумни биринчи ўринда якунлашлари учун охиригача кура олиб боришига ишонамиз. Насиб қилса, чемпионат якунида чемпионлик соврини албатта Бизга топширилади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика