UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1

"Локомотив М" - "Краснодар", "Рома" – "Ювентус" ва ҳафтанинг қолган муҳим ўйинлари Янгиликлар

"Локомотив М" - "Краснодар", "Рома" – "Ювентус" ва ҳафтанинг қолган муҳим ўйинлари

Ушбу ҳафтада Россия Премьер Лигасида фаолият олиб бораётган ҳамюртларимиз Одил Аҳмедов ва Виталий Денисовлар тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Шунингдек, Скудетто учун курашда ашаддий рақиблар, Мюнхендаги жанг, "Монако" - ПСЖ, "Севилья" - "Атлетико" ўйинлари ҳам мухлисларимиз учун қизиқ бўлиши аниқ.


«Реал Мадрид» – «Бетис». (шанба. 01:30)
Бугун Бенитесда дастлабки турдаги дуранг тасодиф эканлигини исботлаш учун имконият бор.


Шунингдек, каталонияликлар ҳам бугун "Малага"ни қабул қиладилар.
«Барселона» – «Малага». (шанба. 23:30).


«Локомотив» – «Краснодар». (якшанба. 15:30)
РПЛда фаолият олиб бораётган икки нафар юртдошларимизнинг тўқнашуви. Сиз ушбу ўйинда қайси жамоага мухлислик қиласиз?


«Суонси» – «Манчестер Юнайтед». (якшанба. 20:00)
Аста-секин ўзига келаётган Луи ван Гал шогирдлари чемпионатнинг стабил жамоаларидан бири «Суонси» майдонида меҳмон бўладилар.
Шунингдек, бугун соат 16:45 да бўлиб ўтадиган «Ньюкасл» – «Арсенал» ўйини ҳам АПЛ мухлислари учун қизиқ бўлиши аниқ.


«Монако» – ПСЖ. (якшанба. 23:55)
Франция чемпионати етакчиларининг ўзаро учрашуви. Францияда давранинг марказий ўйинларидан бири десак ҳам бўлади.


«Севилья» – «Атлетико». (якшанба. 23:30)

Ушбу ўйин ҳам Испанияда турнинг марказий ўйини ҳисобланади.


«Бавария» – «Байер». (шанба. 21:30)

Германияда мавсумнинг муҳим ўйинларидан бири бўлиши шубҳасиз. Иккала жамоа ҳам бундан олдинги ўйинларда ғалаба қозонганлар ва турнир жадвалида юқори ўринларда бормоқдалар.


«Рома» – «Ювентус». (якшанба. 21:00)
Чемпионлик учун курашда туринликларга айнан "Рома" асосий рақиб бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, ўйиннинг аҳамиятини тасаввур қилиш қийин эмас.


Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика