UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  50 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

«Локомотив» Жасур Жалолиддинов учун «Бунёдкор»га нормадан камроқ компенсация тўлаганми? Янгиликлар

«Локомотив» Жасур Жалолиддинов учун «Бунёдкор»га нормадан камроқ компенсация тўлаганми?

Ўзбекистонлик футболчи Жасур Жалолиддиновнинг «Бунёдкор»дан Москванинг «Локомотив» клубига трансфер бўйича ҳамон ноаниқликлар борлиги маълум бўлмоқда.

Аввалроқ «Бунёдкор» Жасур Жалолиддинов трансферидан тушган маблағни ишлата олмаётгани ҳақида хабар берилганди. Бунга сабаб қилиб трансфер устида турган томонларнинг асл трансфер ҳужжатини топилмаётгани таъкидланганди.

«Дарё»га маълум бўлишича, москваликлар футболчи трансфери учун тошкентликларга машғулотлар компенсацияси учун нормадан камроқ пул тўлаган бўлиши мумкин. «Локомотив» клуби «Бунёдкор»га Жалолиддиновнинг  машғулот компенсацияси сифатида 130 минг евро ўтказган. Шунингдек, учинчи томон футболчи учун яна 200 минг АҚШ доллари миқдорида пул ташлаб берган. Фақатгина «Бунёдкор» асл ҳужжатнинг йўқлиги сабаб бу маблағларни ўз ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказа олмаган.

Шу ерда савол туғилади: «Локомотив» аслида «Бунёдкор» футболчиси учун қанча компенсация тўлаб бериши керак эди? Мутахассислар маълумотига кўра, компенсация масаласида ФИФА ҳар бир конфедерация учун, шунингдек, ҳар бир давлат учун алоҳида-алоҳида 4 хил кўринишдаги сумма белгилаган. УЕФА давлатлари учун 2019 йилги ҳолатга кўра бу суммалар мос равишда 90 минг, 60 минг, 30 минг ҳамда 10 минг евро этиб белгиланган.

Россия клублари кейинги уч йўналиш бўйича компенсация тўлашлари белгилаб қўйилган. Бунда Россия Премьер Лига клублари иккинчи гуруҳ бўйича, яъни, йилига 60 минг евродан ҳақ тўлашлари керак. «Локомотив» Чемпионлар Лигасида тўп сурадиган жамоа сифатида айнан иккинчи йўналишда суммани ҳисоблаши мантиқан тўғри бўлади.

Аммо «Бунёдкор»га компенсация тўлашда учинчи гуруҳ суммаси — 30 минг евро инобатга олинган. Қоидага кўра, футболчининг 12–15 ёшдаги машғулотлари учун 4-гуруҳ бўйича ҳақ ҳисобланади, яъни, ҳар йили учун 10 минг евродан — умумий 40 минг евро. Шунингдек, 16, 17 ва 18 ёшининг ҳар бири учун 30 минг евродан умумий 90 минг евро ҳисобланган. Жами — 130 минг евро.

Агар «Локомотив» 2-гуруҳ бўйича ҳақ тўлаши керак бўлса, у ҳолда 16, 17 ва 18 ёши учун 60 минг евродан ҳисобланиши керак бўлади. Шунда умумий сумма 130 минг эмас, балки 220 минг еврони ташкил қилган бўларди.

Таъкидлаш лозим, ФИФА тизимига «Локомотив» Жасур Жалолиддинов ҳамда «Бунёдкор» ўртасидаги шартноманинг бекор бўлгани ҳақидаги ҳужжатни жойлаштирган. Бунда на машғулот компенсацияси суммаси ва трансфер нархи кўрсатилган. Келиб чиқадики, футболчи учун 200 минг АҚШ доллари учинчи томон тарафидан Жалолиддинов билан шартномани бекор қилиш учунгина «Бунёдкор»га тўлаб берилган. Россия нашрлари эса Жалолиддинов учун «Локомотив» 1 миллион евродан кўпроқ чиқим қилгани ҳақида маълумотлар берилган.

Норасмий манбага кўра, «Бунёдкор» клуби футболчининг машғулотлари учун аслида қанча маблағ олиши кераклиги масаласида ўз юристлари билан ишлаяпти. Агар «Локомотив» чиндан ҳам 2-гуруҳ бўйича пул тўлаши керак бўлса, «Бунёдкор» бу борада ФИФАга арз қилиши мумкин бўлади. 200 минг долларни эса асл ҳужжат топилганидагина қўлга киритиши мумкин бўлади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика