UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  12 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  1 19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4

"Локомотив": Жасур Ҳасанов 2 та ўйинга четлатилди Янгиликлар

"Локомотив": Жасур Ҳасанов 2 та ўйинга четлатилди

Ҳасанов сафардаги икки ўйинни қўйиб юборади.

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” ўйинининг 90-дақиқасида австралиялик ҳакам Бенжамин Жон Уильямс майдондан четлатган Жасур Ҳасанов чемпионлар лигасининг навбатдаги икки ўйинида жамоага ёрдам бера олмайди. ОФК тартиб-интизом қўмитаси мана шундай қарор чиқарди.

Ўйиннинг 89-дақиқасида Сардор Мирзаев ҳисобни тенглаштирганидан сўнг, “Локомотив” футболчилари учрашувни тезроқ давом эттириш ҳаракатига тушишди. Жасур Ҳасанов бу йўлда тўпни майдон марказига тезроқ олиб келишни истади, Фаҳад Ал-Муваллад эса тўпни беришни хоҳламади, натижада икки ўртада келишмовчилик юзага келди. Ҳакам вазиятни чигаллаштиришни истамай, ҳар икки футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Чемпионлар лигасидаги навбатдаги икки турни “Локомотив” сафарда “Ал-Иттиход” ҳамда Эроннинг “Фулад Сепахон” клубларига қарши ўтказади. Улар мос равишда 1 ҳамда 15 март саналарига тайин қилинган. Кўрсатилган тўғридан-тўғри қизил карточка сабаб Жасур Ҳасанов март ойидаги халқаро ўйинларда иштирок этмайди. 4-тур 6 апрель санасига белгиланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика