

2016 йил "Машъал"дан "Локомотив"га ўтган Шерзод Файзиев эркин агентга айланди. Ҳимоячи куни кеча "темирйўлчилар" мураббийлар штаби ва футболчилар билан хайрлашгани маълум бўлди.
Файзиев "Локомотив" сафида олий лигада 38та ўйин ўтказди ва икки бор Ўзбекистон чемпиони ва икки бор Ўзбекистон кубок соҳиби бўлди.




