UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  5 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  9 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  24 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

“Локомотив”: Футболчилар раҳбариятга сўз беришди Янгиликлар

“Локомотив”: Футболчилар раҳбариятга сўз беришди

Тошкент, 21 март – Кеча “Локомотив” клуби базасида, раҳбарият, “Ўзбекистон Темирйўллари” компанияси мутассаддилари, футболчилар, жамоа маъмурлари ва мураббийлар ўртасида қўшма йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишнинг асосий мавзуси, жамоадаги муаммоларни ўрганиш, яқинда Қатарда бўлиб ўтган мағлубият сабабларини кўриб чиқиш, камчиликларни бартараф этишга бағишланди.

Раҳбарият ва мутасаддилар, “Ал-Садд” жамоасига қарши ўйиндаги йирик мағлубият (2:6 ҳисобида) нафақат “Локомотив”, балки ўзбек футболи шаънига туширилган доғ эканини таъкидлаб, бу шармандаликка нима сабаб бўлгани билан қизиқишди.

Мураббийлардан Андрей Микляеев сўзга чиқиб, бу каби уятли ҳисоб ва палапартиш ўйинни ҳеч қандай баҳона билан оқлаб бўлмаслигини айтиб, жамоага яна бир имконият беришни илтимос қилди. “Бир ой давомида, клубимизда тартиб ўрнатиб, ғалабалар билан ҳам мухлисларни, ҳам раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, акс ҳолда бизга бу ерда ўрин йўқ”, - дейди мураббий.

Раҳбарият футболчиларга юзланар экан, “нима учун жамоада бунчалик бепарволик мавжуд, ватан олдидаги бурч, ватанга, юртга нисбатан ҳурмат, ғурур деган тушунчалар борми”, дея мурожаат қилди. “Агар бўлса, нима сабабда шу ғурур ва шаън учун курашиш суст”, - деган саволга жамоа сардори Тимур Кападзе жавоб берди.

“Биз учун яратилган шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, ёмон футбол кўрсатишимиз кечирилмас бир ишдир. Футболда мағлубиятлар бўлиб туради, бироқ ҳамма ҳам бундан тўғри ўз хулоса чиқара олмайди. Йигитларда психологик босим бўлган бўлиши мумкин, бироқ барчамиз ғалабага шайланиб майдонга тушгандик. Сўз берамизки, бундан кейин бу каби шармандалик юз бермайди”, - дейди Кападзе.

Жамоа раҳбарияти ва мутассаддилари берилган баёнот ва айтилган сўзлардан келиб, чиқиб шуни хулоса қилишдики, футболчилар ва клубга вазиятни ўнглаш учун бир ой муддат берилади. Шу муддат ичида жамоа ичидаги аҳиллик, мураббийлар тактикасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмаса, раҳбарият кескин чоралар кўриши айтилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика