UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  0 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  2 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  8 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1

“Локомотив” эртага Наманганга йўл олади Янгиликлар

“Локомотив” эртага Наманганга йўл олади

“Локомотив” футболчилари олий лиганинг 1-тур учрашувида майдонга тушиш учун эртага Наманган сари отланишади.

Хабарингиз бор, навбатдаги миллий чемпионатнинг илк ўйинини “темирйўлчилар” сафарда “Навбаҳор”га қарши ўтказишади.

Кеча ва бугун “Локо” футболчилари кунига бир маҳалдан машғулот ўтказишди. Машғулотлар “Локомотив” ҳамда ТТЙМИ стадионида олиб борилди.
Жамоамиз навбатдаги ўйинга тайёр.

Эсингизда бўлса, ўтган мавсумнинг охирги турини айнан “Навбаҳор”га қарши баҳс билан якунлагандик ва ўша ўйинда 3:2 ҳисобида зафар қучгандик. Темурхўжа Абдухолиқов, Лутфулла Тўраев ва Мўйдин Мамазулумов томонидан киритилган голлар жамоамизга уч очко келтирганди. Умид қиламизки, бу сафар ҳам ғалаба “Локомотив” томонида бўлади. Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала жамоа ўринбосарлари эртага 5 март куни соат 15:00да ўзаро майдонга тушишса, 6 март куни ўтказиладиган асосий таркиблар ўртасидаги баҳс соат 16:00да бошланади.

Олий лига-2016. 1-тур. 6 март 
«Навбаҳор» (Наманган) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ПФЛ вакили: А. Фролов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика