UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  5 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  37 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34

“Локомотив” Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини “Краснодар”га қарши ўтказади Янгиликлар

“Локомотив” Дубайдаги сўнгги назорат ўйинини “Краснодар”га қарши ўтказади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги назорат ўйинини 22 январь куни Россиянинг “Краснодар” клубига қарши ўтказади.

Бунга қадар “темирйўлчилар” жамоаси Шотландиянинг “Абердин” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва Россиянинг “Рубин” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Энди навбат яна бир рус гранд клуби – “Краснодар”га.

“Краснодар” жамоаси шу номдаги шаҳар шарафини ҳимоя қилади. Унга 2008 йилда асос солинган. Лақаби – “буқалар”, “қора-яшиллар”. Жамоа ўтган мавсумда чемпионатни 4-поғонада якунлашга муваффақ бўлди. Сўнгги йилларда “Краснодар” Россияда етакчи жамоалар қаторига қўшилишни уддалай олди. Натижада клуб тез-тез Еврокубокларда қатнашиш имкониятига эга бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” ва “Краснодар” шу пайтга қадар ҳеч ҳам ўзаро тўқнаш келишмаган. Эртанги ўйин ҳар икки жамоа учун дастлабки қарама-қаршилик бўлади. Ўйин 22 январь куни Абу-Дабидаги New York University Abu-Dhabi стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 18:00.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика