
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
“Темирйўлчилар” жамоаси аъзолари бугун клуб қароргоҳида йиғилишди ва дастлабки машғулот бўлиб ўтди. Унда асосан маҳаллий футболчилар иштирок этишди. “Локомотив” 9 январга қадар Тошкентда машғулотлар олиб боради. Сўнгра жамоа йиғини БААнинг Дубай шаҳрига кўчади. Мавсумолди дастлабки хориж йиғини 23 январ санасига қадар давом этиши кўзда тутилган.