"Локомотив" бугун "Шахтёр" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
25 июн 2018, 13:17
"Локомотив" бугун Минск шаҳридаги йиғинидаги иккинчи назорат-ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Иккинчи рақиб янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Беларуснинг Солигорск шахри шарафини ҳимоя қилаётган "Шахтёр" жамоаси бўлади.

1961 йил ташкил топган жамоа ўтган мавсум Беларусь чемпионатида 3-ўринни эгаллаган. Жамоа мураббийи Сергей Ташуев, жамоа сардори Белурусь терма жамоаси посбони Андрей Климович.

Учрашув Тошкент вақти билан 17:30да, "Строитель" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz