

Кечаги машғулотда уч нафар футболчи — Икром Алибоев, Диёр Туропов ҳамда Тимур Усмонов жароҳати боис алоҳида шуғулланишди. Қолган футболчилар эса жамоа билан биргалик машғулот ўтказишди.
«Локомотив» Туркиядаги учинчи ўртоқлик учрашувини 10 февраль куни «Ордабаси» (Қозоғистон)га қарши ўтказади. Бугун жамоанинг ўйинолди машғулоти бўлиб ўтади.

















