"Локомотив" "Ал Дуҳайл"га қарши янги либосларда ўйнайди
03 мар 2018 14:36
Янгиликлар
"Локомотив" "Ал Дуҳайл"га қарши янги либосларда ўйнайди
Тошкентнинг "Локомотив" клуби 6 март куни сафарда "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлади.
Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган мазкур баҳс бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. Янги мавсум олдидан "Локомотив" стадионида ташкил этилган таништирув маросимида "Локомотив"га бу йилдан Orient Finans Bank титул ҳомийлик қилиши ҳақида гап борганди.
Бизга маълум бўлишича, "Локо" футболчилари Қатарда бўлиб ўтадиган "Ал Дуҳайл" билан ўйинда янги либосларда майдонга тушишади ва либос олдига Orient Finans Bank ёзуви туширилган бўлади. Маълумот учун, жамоа бунгача Uzbekistan Railways ("Ўзбекистон темир йўллари") ёзувли формаларда ўйнаб келди. Ҳатто Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши баҳсда ҳам "Локомотив" шу либосда тўп тепди. Энди жамоа янги либосларда ўйнайди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар