"Локомотив" - "Ал Айн". Ўйинолди матбуот анжумани 17:00да бошланади

Narzulla Saydullayev
11 сен 2016, 15:39
13 сентябрь (сешанба) куни “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувини ўтказади.

Шу куни “темирйўлчилар” "Бунёдкор" стадионида Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Айн” клубини қабул қилишади.

Эртага – 12 сентябрь куни чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйини олдидан икки жамоа ва учрашув расмийлари ўртасида йиғилиш ҳамда матбуот анжумани ташкил этилади. Ташкилотчилар ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирокидаги митинг 16:00 га тайин қилинган. ОАВ иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани эса 17:00 да бошланади. Унинг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Златко Далич ҳамда “Ал-Айн ” футболчиси иштирок этади, улардан кейин эса “Локомотив” мураббийи ва футболчиси журналистлар саволларига жавоб қайтаришади.

Жамоа расмийлари ўртасидаги йиғилиш соат 16:00 ва матбуот анжумани 17:00да бошланади.
Ўйинолди расмий машғулотлар эса 18:00 ва 19:00дан бошланади.

Барча тадбирлар “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›