

Учрашув маҳаллий вақт билан 22:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да бошланади.
Тошкентдан Дубайга учган "Локо" футболчилари манзилга етиб келгач, автобусда БАА пойтахти Абу Даби томон йўлга чиқишди. Автобусда бир ярим соатлик йўл босиб ўтилгач жамоамиз шаҳарга етиб келди ва "Andaz" меҳмонхонасига жойлашди. Бугун кечки пайт маҳаллий вақт билан 18:00да футболчилар стадионга йўл олиб машғулот ўтказишади.








