UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  5 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  16 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  17 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  110

"Локомотив" Абу Дабида. Эртага муҳим ўйин бор Янгиликлар

"Локомотив" Абу Дабида. Эртага муҳим ўйин бор

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур учрашувини ўтказиш учун "Локомотив" футбол клуби кеча БАА пойтахтига етиб келди.

Жамоа аъзолари кеча эрталаб Тошкент - Дубай авирейси орқали Дубайга парвоз қилишди. Шундан сўнг бир ярим соатдан ортиқ вақт мобайнида автобусда Абу Дабига йўл юрилди. Жамоа манзилга етиб келгач, "Andaz Hyatt" меҳмонхонасига жойлашди. 

Эртага "Локомотив" ОЧЛ 5-тур учрашувини ўтказади. "Ал Ваҳда" клубига қарши кечадиган баҳс "Ал Наҳян" стадионида маҳаллий вақт билан 22:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да бошланади. Ўйин кеч бошланишига сабаб рўзадорларнинг ифторлик қилиб олишлари учун қулай имконият юзага келтириш.

 

Доимгидек Абу Дабида ҳаво иссиқ ва дим. Кеча кечки пайт жамоа аъзолари "Ал Наҳян" академиясига қарашли майдонда машғулот ўтказишди. Машғулотда жамоа билан ташриф буюрган ҳамма футболчи иштирок этди. Эртанги ўйин олдидан таркибда битта жиддий йўқотиш бор: Ислом Тўхтахўжаев дисквалификация сабаб баҳсни ўтказиб юборади. 

Биласиз, Ислом аввалги турда қизил карточка олганди. Шу боис ОФК уни битта ўйинга четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Шунга қарамай, Ислом Тўхтахўжаев ҳам айни пайтда клуб билан бирга. Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров жамоа сардори ҳар қандай вазиятда жамоа билан бирга бўлишини хоҳлади. Бу эса клуб футболчига нақадар эътиборли эканини англатади. 

 

"Локомотив" Абу Дабига 20 нафар футболчи билан ташриф буюрди. Дарвозабонлар: Жавоҳир Илёсов, Маъмур Икромов. Майдондаги ўйинчилар: Олег Зотеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Шуҳрат Муҳаммадиев, Даврон Ҳошимов, Жамшид Искандеров, Игорь Йелич, Филип Райевац, Йован Жокич, Ҳусниддин Ғофуров, Азиз Аманов, Авазбек Ўлмасалиев, Арслонмурот Аманов, Диёр Туропов, Бобур Эргашев. 

Эртанги ўйин "Локо" учун муҳим аҳамиятга эга. "Ал Ваҳда" гуруҳ жадвалида 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда 7 очко билан "Ал Иттиҳод" боряпти. "Локомотив" ҳисобида эса 4 очко бор ва жамоа учинчи ўринда. "Локомотив" қолган иккита ўйинни ютса гуруҳдан чиқиш учун имкониятга эга бўлади, бироқ тақдири гуруҳдаги бошқа ўйинга қолади. Агар жамоа ўтган турда ғалаба қозонганида ҳаммаси ўз қўлида бўларди. 


"Локомотив" учун "Ал Ваҳда" бегона эмас. Жамоа ўтган йил ҳам шу рақиб билан битта гуруҳда баҳс олиб борганди. 2018 йилги мавсум Абу Дабида кечган баҳс 4:1 ҳисобида "Локо" фойдасига ҳал бўлган. Бу йил ҳам ижобий натижадан умид қилиб қоламиз. Ўтган йил Сардор Мирзаевнинг дубли, Санжар Шоаҳмедов урган гол ҳамда мезбонлар ҳимоячисининг ўз дарвозасига киритиб қўйган тўпи "Локо" фойдасига хизмат қилганди. Лекин ўтган бир йил ичида таркибда ўзгаришлар юз берди ва янги футболчиларнинг тўлиқ ўйнаб кетиши учун бироз вақт керак бўляпти.

Эртанги учрашувни гонконглик ҳакам Лиу Квок Ман бошқариб боради. Қизиғи шундаки, ўтган йил ҳам Абу Дабидаги ўйинни шу ҳакам бошқарган. Демак, бу ҳакам учун жамоалар ва стадион бегона эмас. Албатта, "Локомотив" жой олган гуруҳда вазият оддий эмас, шунга қарамай жамоа бор кучи билан ҳаракат қилади. Чунки "темирйўлчилар" Тошкентга ижобий натижа билан қайтиб кетишни мақсад қилган. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика