"Локобол-2019" мусобақасининг 2-босқич ярим финалчилари маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
8 май 2019, 11:31
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ДФЛ (Болалар футбол лигаси) ташкилотининг энг йирик мусобақаси, "Локобол-2019" старт олди.

Мусобақанинг Марказий Осиё босқичига 2018 йил Тошкент мезбонлик қилган эди. Бу йилги мезбон этиб Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри танланди. Мусобақанинг 1-босқичи Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган эди. "Наврўз Кубоги" мусобақаларида ярим финалга чиққан жамоалар, "Odil Junior", "Бунёдкор", Тошкент Академия, "Спартак", "Бухоро", Гулистон БЎСМ, "Насаф" ва "Навбаҳор" Марказий Осиё босқичига йўлланма олган эдилар.

Хўжанд босқичида фақат икки жамоа иштирок этмаяпти, "Бунёдкор" ва Тошкент Академия. Мусобақа 3та гуруҳдан иборат бўлиб, ҳар бирида 5тадан жамоалар гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб борди.

Кеча ярим финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди. Ушбу босқич ўйинлари 9 май куни бўлиб ўтади.

1/2 финал
"Одил Жуниор" - "Спартак-2"
"Спартак" - "Илбирс"

Бугун эса "Локомотив" Москва футбол академияси куратори Андрей Лебедев иштирокида мураббийлар учун семенар ўтказилади.

Ушбу мусобақа ғолиби Барнаулда бўлиб ўтадиган босқич йўлланмасини қўлга киритади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›