UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  14 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1

"Локо" "Пахтакор" ва "Бунёдкор" уддалай олмаган ишни бажарадими? Янгиликлар

"Локо" "Пахтакор" ва "Бунёдкор" уддалай олмаган ишни бажарадими?

"Локомотив" ОЧЛ 2-тур доирасида Эроннинг "Зоб Аҳан" жамоасига қарши Исфаҳонда ўйин ўтказади.

"Темирйўлчилар" Эронга 20 нафар футболчи билан йўл олишди. "Локомотив"да муҳим баҳс олдидан жиддий йўқотиш мавжуд. "Локомотив"нинг бразилиялик легионер ҳужумчиси Нивалдо жароҳати боис Исфаҳонга жамоа билан бирга учмади. Дастлабки турдаги беллашувда кам дақиқа ўйнаганига қарамасдан, муҳим голни урган ва қисқа вақт ичида илиқ таассурот қолиришга муваффақ бўлган футболчининг йўқлиги "темирйўлчилар" учун йўқотиш дейиш мумкин. Лекин "Локомотив"нинг ҳужум чизиғидаги кучли рақобат Нивалдони йўқлигини билинтирмаслигига умид қиламиз.

"Темирйўлчилар"нинг ОЧЛдаги ўйинларига назар ташлайдиган бўлсак, жамоа атига бир бор сафарда ғалаба қозонишни уддалаган. Ўшанда "Локо" айнан Эронда Бикмаев ва Мирзаевнинг голлари эвазига "Сепахон"дан устун келганди.
Шунингдек, жамоа ОЧЛда сафардаги охирги беш ўйиндан буён рақиб дарвозасини ишғол этолмаяпти. Умид қиламизки, ушбу нохуш серияга Исфаҳонда барҳам берилади.

Микляев ва Йеличич тандеми бошқарувидаги "Локо" жорий мавсумда ОЧЛни ҳар доимгиданда бошқача бошлади. Биринчи турдаги йирик ва ишончли ғалаба "темирйўлчилар"га бутун мусобақа давомида кўтаринкилик бағишлаши мумкин. Чунки "Локомотив" бунга қадар ОЧЛни ҳеч қачон ғалаба билан бошламаганди.

Рақиб "Зоб Аҳан" ҳақида тўхталадиган бўлсак, эронликлар ички чемпионатда айни вақтда иккинчи ўринда боришмоқда. Жамоага таниқли мутахассис Амир Ғалинои мураббийлик қилади. "Зоб Аҳан" тўп билан муомулада бўлиб, кўпроқ пас ўйнашни хуш кўрадиган жамоа ҳисобланади. Техник жиҳатдан исфаҳонликлар анча кучли. Ҳужумкор ва тажовузкор футбол намойиш этадиган "Зоб Аҳан" ўз уйидаги учрашувларни юқори даражада ўтказади. Рақибни зарарсизлантиришнинг энг осон йўли - "Зоб Аҳан"ни имкон қадар тўпсиз қолдиришга эришиш.

"Зоб Аҳан" шу кунга қадар ўзбек жамоалари билан 4 бор гуруҳ босқичида тўқнаш келган. Ўз майдонида кечган барча баҳсларда исфаҳонликлар "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор"ни мағлуб этишган. Ушбу натижанинг ўзиёқ рақибни қанчалик жиддий жамоа эканлигини англатиб турибди. Умид қиламизки, "Локомотив" "Зоб Аҳан"нинг ўзбек жамоаларига қарши Эронда бўладиган учрашувлардаги ёқимли сериясига нуқта қўяди.

Микляев ва Йеличич рақибнинг уч нафар футболчилари - Ражабзадеҳ, Табризи ва Киросдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Айниқса марказда ўйнайдиган Ражабзадеҳ юқори техник салоҳиятга эга ва "Зоб Аҳан"нинг ўйинини бошқарадиган етакчи фигура саналади.

"Локомотив" биринчи турда "Ал Ваҳда"га ҳеч қандай имконият қолдирмаганди. "Зоб Аҳан" эса Қатарда "Ал Дуҳаил"дан мағлуб бўлди. "Зоб Аҳан" гуруҳдаги вазиятни ўнглаш учун фақатгина ғалаба учун курашади. "Локомотив" эса пешқадамликни сақлаб қолишни кўзлаётгани аниқ. Қатардан ярадор бўлиб қайтган "Зоб Аҳан" "Локо"га "Ал Ваҳда"дан кўпроқ ташвиш туғдириши аниқ. "Локомотив" мураббийлар штаби эса бунга қарши керакли чора кўришларига ишониб қоламиз.

Муҳими, "Локомотив" қурғони тажовузкор "Зоб Аҳан"нинг ҳужумларига дош берса бўлгани. Қарши ҳужумда эса "темирйўлчилар" тезюрар поездек ҳаракат қила олиш салоҳиятига эгалар. Чунки "Локо"нинг қанотларидаги сардорлари яшил майдонда рельсга тушгандек тезлик билан ҳаракатланишади.

Умид қиламизки, "Локомотив" Исфаҳонда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" уддалай олмаган ишни бажаради.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика