

"Қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп ўйин арафасида Виржил ван Дейк, Кертис Жонс, Тиаго Алькантара ва Фабиньо умумий гуруҳдаги машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди.
"Ҳа, коронавирус билан касалланган ва изоляция қилинган барча йигитлар қайтишди", — деди Клопп.
"Ливерпуль" 29 декабрь куни "Лестер"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.



