UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Ливерпуль"нинг даражаси, жамоалар ҳолати, потенциал чемпионлик - Сульшер ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди Янгиликлар

"Ливерпуль"нинг даражаси, жамоалар ҳолати, потенциал чемпионлик - Сульшер ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 19-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

"Бундай юқори сифатга эга бўлган жамоага қарши ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. "Энфилд"га келганингда сенинг қандай ҳолатда эканлигинг муҳим эмас - бу барча учун жуда катта ўйин. Тўғриси, сабрим чидамаяпти".

Турнир жадвалидаги ўрин

"Мавсумнинг бундай қисмида пешқадамлик ҳеч нимани бермайди. Шундай экан табриклар шарт эмас. Сўнгги турда қайси ўринда бўлишимиз биз учун муҳимроқ".

Жамоа кучли

"Жамоам яхши ҳолатда. Юқори тажрибага эга кўплаб футболчиларим бор. Ундан ташқари, жамоани кучайтиряпмиз. Аарон, Дэн, Харри – улар анчадан бери шу ерда ва клубнинг стандартларини, босимини тушуниб бўлишди. Шак-шубхасиз, биз кучайдик".

Мураббий сифатидаги энг катта ўйин

"Албатта! Турнир жадвалидаги ўрин бизга куч бериши керак. Чемпионга қарши "Энфилд"да ўйин - ҳақиқий катта имтихон"

Потенциал чемпионлик ҳақида

"Маркус айтганидек, кейинчалик қуйи ўринларга тушиб кетсак ҳам унчалик хайрон қолмайман. Жамоам жуда ёш. Бизнинг амбициямиз чемпионлик эмас, шунчаки, ғалабаларга эришиш. Ютяпмизми, демак, тўғри йўлдан кетяпмиз. Олдимиздаги ўйин эса бизнинг қандай ҳолатда эканлигимизни кўрсатиб беради".

Клоппнинг ўзини тутиши ҳақида

"Ўйин вақтида мен клубнинг расмий шахси сифатида унга жавоб қайтаришим керакми? Бу менинг ишим эмас. У ҳам расмий шахс. Улар ҳам ўзларининг ишларини жуда яхши билишади. Юргенни қаттиқ ҳурмат қиламан. Ўйинлар давомида у билан ҳали бирор муаммо бўлганича йўқ"

Жамоанинг ҳолати ҳақида

"Ливерпуль"да жароҳатлар кўп бўлса-да, биз ўзимизни омадли деб ҳисобламаймиз. Бизда ҳам жароҳатлар етарлича. Футбол шундай - жароҳатлардан қоча олмайсиз. Эртага футболчилар тестдан ўтишади ва ўйинга тайёргарликнинг яна бир қисмидан ўтамиз. "Бернли"га қарши ўйиндан кейин лат еган бир неча футболчиларим бор. Уларнинг майдонга тушишинин кафолат бера олмайман".

Қайтараман, бу ўйинда жамоаларнинг қандай ҳолатда эканлиги инобатга олинмайди, баҳоналар ўтмайди. Ўзимизга ишоняпмиз. Биз совринга даъвогарлармиз, улар эса - амалдаги чемпионлар. Ўйинда қандай натижа қайд этилишини тахмин қила олмайман, муҳими, якунда ижобий кайфиятда бўлишни истайман".

Совринни ҳимоя қилиш ҳақида

"Юнайтед"да футболчи бўлиб ўйнаб юрган кезларимда амалдаги чемпион сифатида майдонга тушсак, ҳар бир учрашув биз учун финал каби ўтарди. Чунки ҳамма жамоалар чемпионни ютишни исташади. "Ливерпуль"да ҳам ҳолат шундай. "Энфилд"га ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиш учун келяпмиз"

"Ливерпуль"нинг даражаси ҳақида

"Ўтган йилгига қараганда яхшироқ ҳолатдамиз. Ўтган мавсумда ван Дейкнинг боши билан йўллаган зарбаси ва қарши ҳужумдан гол ўтказиб юборганмиз. Лекин жамоалар тенг ўйин намойиш қилишганди. Ушбу мавсумдаги турнир жадвалига қарасак, биз уларга рақобат қила оладиган даражага кела олдик. Ўтган мавсумда барчаси қийин эди. Айни дамда бирданига 6-7 жамоа пешқадамлик учун давогарлик қилаётган бўлса, ўтган мавсумда улар сони иккита эди".

Ғалаба қозонган жамоа пешқадам бўлади

"Ҳар бир жамоа ўйинга ғалаба учун майдонга тушади. Биз ҳам бир кун келиб, "Ливерпуль"ни ютармиз. Аммо ҳозирда биз ҳам юқори иштиёқдамиз. Балкик юта олмасмиз. Аммо "Ливерпуль"нинг имтихонидан ўтишга ҳаракат қиламиз".

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика