“Ливерпуль”нинг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
25 май 2021, 21:25
Мерсисайдликлар расмий сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, Муҳаммад Салоҳ якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. 28 ёшли форвард Фабиньо ва Натаниэль Филлипсни ортда қолдирди.

Мисрлик бу мавсум “қизиллар” либосида 51 ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урди. АПЛда эса у 22 гол билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/LFC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›