“Ливерпуль”га Вида керак

Домагой фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Юрген Клопп ёзги трансферлар вақтида жамоасининг ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида. Бунинг учун клуб хорватиялик 31 ёшли ҳимоячи Домагой Видани ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Футболчи айни дамда “Бешиктош” аъзоси. Унинг клуби билан шартномаси 2022 йил 30 июнида якунига етади.

Маълумот учун, Вида 2013-2018 йилларда Киевнинг “Динамо”си шарафини ҳимоя қилган.


Манба: Yeni Asir