"Ливерпуль"га "Манчестер Сити" футболчиси керак
18 май 2020 20:33
Янгиликлар
"Ливерпуль"га "Манчестер Сити" футболчиси керак
"Sport Bild" журналисти Кристиан Фальк ўз твиттерида "Манчестер Сити" футболчиси Лерой Санега "Ливерпуль" томонидан қизиқишлар бўлаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, мерсисайдликлар футболчига 2021 йили эркин агент сифатида ўтмасликни тавсия қилмоқда. Улар Санега катта маош ваъда қилишган.
Бироқ "Ливерпуль"нинг қизиқишига Сане томонидан катта эътибор берилмаган. Икки клуб ўртасидаги рақобат ва мухлисларнинг фикри унга қизиқроқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида Раҳим Стерлинг "Ливерпуль"дан "Манчестер Сити"га ўтгани учун ҳали ҳам мухлислар томонидан кескин танқид остига олинади.
Фикрлар