

"Бирга ишлаш жуда муҳим. Ҳаммаси бир кишига боғлиқ эмас. Биз позицияни муҳокама қиламиз, кейин рўйхатдаги исмларни санаб чиқамиз. Бироздан сўнг "Ҳа, ёмон эшитилмаяпти, келинг видео ясайлик" деймиз. Видеода эса ҳаммаси янада яхшироқдек кўринади!
Бу шундай амалга ошади. Қарорни бир даҳо қабул қилиб, раҳбар уни кўриб чиқмайди.
Салоҳ, Садио трансферлари устида бирга ишлаганмиз, Шакирида ҳам шундай бўлди. Харидлар қуйидагича амалга ошади: Бир киши гап бошлайди, кейин бошқаси навбатдаги қадамни ташлайди. Аммо охирида бу футболчи бизга мос ёки мос эмаслигини айтаман. Менга ёққан футболчини харид қилишга уринамиз" - дейди Клопп.



