

The Athletic журналисти Дэвид Орнстайннинг ёзишича, томонлар янги шартнома бўйича келишувга эришган.
Янги шартнома 3 йилга мўлжалланган бўлиб, ўтказилган ўйинлар сонига қараб яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Жордан 2011 йилдан бери "қизиллар" ўйинчиси ҳисобланади.
Хендерсон ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



