

"Ливерпуль" 26 ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда.
"Қизиллар" Отавиуни жорий трансфер ойнасида ПСЖга ўтиб кетган Жоржиньо Вейналдумга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ўйинчининг шартномасида товон пули 1 июлдан 40дан 60 миллион еврогача ошиши белгиланган.
Отавиу 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 12та ассист қайд этди.



