"Ливерпуль" ван Дейк билан янги шартнома имзолайдими?
01 дек 2024 14:40
Янгиликлар
"Ливерпуль" ван Дейк билан янги шартнома имзолайдими?
Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум охирида ўз якунига етади.
"Ливерпуль" клуби жамоанинг асосий ҳимоячиси Виржил ван Дейк билан янги шартнома имзолаш ҳаракатларини бошлаб юборган. Нидерландиялик ҳимоячининг "Ливерпуль" билан амалдаги битими 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
TBR Football нашри берган маълумотларга кўра, "Ливерппуль" ва ван Дейк ўртасида янги битим имзолаш жараёни фақат вақт масаласи ҳисобланади. Клуб бу жараённи рамзий тарзда 27 декабрь куни амалга оширмоқчи. Чунки ван Дейк айнан 2017 йилнинг 27 декабрь куни "Саутгемптон"дан "Ливерпул"га ўтганди
Маълумот учун, ван Дейк ушбу мавсум "Ливерпуль" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар