

"La Razon" хабарига кўра, 29 ёшли футболчининг трансферига "Ливерпуль" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда.
Жазоирлик ёзда эркин агентга айланади, шу сабабли клублар уни текинга сотиб олишлари мумкин.
Манди ушбу мавсумда "Бетис" сафида 23 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Унинг трансфер қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.



