"Ливерпуль" Сумарени 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда

Alisher
13 апр 2020, 17:00
"Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Ливерпуль" 21 ёшли хавбекнинг харидига қизиқмоқда. "Қизиллар" ёзги трансферлар ойнасида 40 миллион евро эвазига трансферни амалга оширмоқчи.

"Лилль" хавбеки учун "Ливерпуль"дан ташқари "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" клублари ҳам рақобатлашмоқда.

Сумаре жорий мавсум "Лилль" либосида Франция чемпионатида 20та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Star