"Ливерпуль" сардори "Лестер"га қарши ўйинда жароҳат олди

Alisher
27 дек 2019, 11:30
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон "Лестер"га қарши ўйинни охиригача етказа олмади.

"Лестер" АПЛнинг 19-тури доирасида ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилди.

Ўйиннинг 80-дақиқасида Жордан Хендерсон жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишгандан сўнг футболчи захирага олинди.

82-дақиқада эса унинг ўрнига Адам Лаллана майдонга туширилди. Эслатиб ўтамиз, Хендерсоннинг жароҳати борасида ҳали расмий маълумот берилмади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: liverpoolecho.co.uk