UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  0 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  0 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  8 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  54 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  49 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  23 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  12 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  4 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6

"Ливерпуль" – "Реал Мадрид": ЕЧЛ кубоги ва "Олтин тўп" учун кураш Янгиликлар

"Ливерпуль" – "Реал Мадрид": ЕЧЛ кубоги ва "Олтин тўп" учун кураш

Бугун бутун дунё бўйлаб футбол ишқибозлари нигоҳи Парижда бўлиб ўтадиган ўйинга қаратилади.

Тўрт йил аввал бу жамоалар Чемпионлар Лигаси финалида тўқнаш келишгани ёдингизда бўлса керак. Киевда ўтган ўйин Ла Лига вакилининг ишончли ғалабаси билан якунланганди. "Реал" Европанинг клублар миқёсида энг нуфузли мусобақасида 13 бор ғалаба қозонгани билан мақтана олади. "Ливерпуль" эса тўққиз марта ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушган ва олти бор кубокни ўзиники қилиб олган.

Аввалги тўқнашув стартида Рамос билан тўқнашувдан кейин Салах ўйинни давом эттира олмагани, Кариуснинг хатолари натижа инглизлар учун салбий бўлишини таъминлагани кўп бор айтилган. "Реал" мухлислари эса бу ўйиннинг бир қисми эканлиги ва рақиб хатосига айнан испанларнинг босими сабаб бўлганини, "Реал" ЕЧЛнинг энг муваффақиятли жамоаси бўлиб қолаверишини рўкач қилишади.  

Финалга қадар жамоалар босиб ўтган йўл ҳақида кўпчилик, бир неча бор гапирди ва ўзингиз ҳам яхши биласиз. Шунинг учун ҳар икки клубнинг ҳал қилувчи баҳсгача кимлар билан куч синашганига қайта тўхталмасликка қарор қилдик.   

Хўш, бу сафар ўйин қандай бўлади-ю, натижа кимни қувонтиради? Жамоаларнинг финалга қандай ҳолатда етиб келганини ўрганишга уриниб кўрамиз.


"Ливерпуль"

1. "Ливерпуль" бу йил ажойиб спорт формасида 

"Ливерпуль" кузни анча омадли ўтказди, Чемпионлар Лигаси гуруҳида 6 ўйинда 6 ғалаба. Бироқ Англия чемпионатида "қизиллар" 16 очко йўқотиб, "Манчестер Сити"ни қочириб юборишди. Одатда Юрген Клопп жамоаларида бундай ҳолат кузатилмасди. Бироқ 2022 йил "Ливерпуль" ажойиб спорт формасига кириб олди: "мерсисайдлар" Англия Лига Кубоги ва Англия Кубогида зафар қучишди, ЕЧЛ плей-оффининг ҳар бир тўқнашувида дастлабки баҳсдаёқ ўзларига устунлик яратиб, финалгача етиб келишди, АПЛ чемпионлик пойгаси охирги тургача давом этди ва "Манчестер Сити" билан фарқ бир очкогинани ташкил қилди.

2022 йил умумий ҳисобда "Ливерпуль" 34 ўйинда майдонга тушди ва 28 тасида ғалаба қозонди, мағлубият биттагина ("Интер"дан ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйинида). Қайд этиш лозим, "Ливерпуль" бу йил иккита Кубок финалини ютишга улгурди (ҳар икки сафар "Челси" қаршилик кўрсатди), шунингдек, сўнгги йиллардаги асосий рақиби "Манчестер Сити"га бирор марта ҳам ютқазмади: чемпионат ўйини дуранг (2:2), Англия Кубогида эса "мерсисайдлар" (3:2) устун келишди.

2. Фабиньо ва Тьяго Алькантара финалда иштирок эта оладими?

Финалга бир неча кун қолганида ҳам "Ливерпуль"нинг икки асосий футболчилари жароҳат сабаб умумий гуруҳ билан шуғуллана олмади - гап ярим ҳимоячилар Тьяго Алькантара ва Фабиньо ҳақида кетмоқда. Аммо ҳар икки футболчини ҳал қилувчи баҳсда ҳаттоки асосий таркибда ҳам кўришимиз эҳтимоли йўқ эмас. Якуний қарор бевосита ўйиндан олдин қабул қилинади.



"Ҳар икки футболчи учун вазият нормал. Фабиньо билан ҳаммаси жойида. У одатий режимда шуғулланди. Тьяго кеча ҳам, бугун ҳам умумий гуруҳда машғулот ўтказди. Қолганини вақт кўрсатади", - деди Юрген Клопп ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.

Бундан ташқари ҳимоя етакчиси – Вирджил ван Дейк сафга қайтди. Голландиялик АПЛнинг охирги икки турини тиззасидаги жароҳат сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлди, лекин ҳозир барчаси жойида ва у "Реал"га қарши финалга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.


"Реал Мадрид"

1. "Реал" жисмоний тарафдан устунликка эгами?

"Ливерпуль" АПЛ чемпионлигидан сўнгги тургача умид қилди – 22 май куни "Вулверхэмптон" билан бўлган учрашувда Юрген Клопп амалда асосий таркибни майдонга туширди. "Қизиллар" май ойида 5 та учрашувда иштирок этишди, эътиборлиси уларнинг ҳеч бири осон ўтмади. "Челси" билан баҳс 120 дақиқа давом этди. 

"Реал"да эса вазият тамомила тескари бўлди: 30 апрель куни мадридликлар Испания чемпионлигини расмийлаштириб қўйишди, "қаймоқранглилар" ўзлари учун чиндан муҳим бўлган охирги ўйинни 4 май куни ўтказишди – ЕЧЛ ярим финалида "Манчестер Сити"га қарши ўйин. Ундан кейин "қаймоқранглилар" Примеранинг 4та учрашувида иштирок этишди. Карло Анчелотти уларнинг фақат иккитасида асосий таркиб вакилларини майдонга туширди. Уч ҳафта давомида "Реал" бор эътиборини ЕЧЛ финалига тайёргарликка қаратган. Бу вақт ичида асосий футболчилар керакли тонусни йўқотмаслиги ва керак миқдорда дам олиши таъминланди. 

2. Мадридликлар энг кучли таркиби билан ўйнашга тайёр



Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида "Реал" мунтазам равишда таркиб борасида муаммоларга дуч келди. Ҳар сафар ё у футболчи, ё буниси маълум сабабларга кўра майдонга туша олмади. Мана мисол Карлос Каземиро жароҳат, Даниэль Карвахаль ёки Давид Алаба соғлиғи билан муаммоларга дуч келди. Австриялик жароҳати сабаб май ойини тўлиқлигича майдон ташқарисида ўтказди, "Реал" ва мухлислари бахтига у финалга тайёр ҳолатда етиб келмоқда. Мадридликларнинг деярли барча футболчилари жароҳатидан қутилган: ҳаттоки Эден Азар ва Гарет Бэйл керак бўлса, майдонга тушишга тайёрлар.

3. Карим Бензема ва тажриба "Реал" фойдасига

Мадриднинг "Реал" клуби ўз тарихида 17-марта ЕЧК/ЧЛ финалига етиб келди, 16 тадан 13 тасида "қаймоқранглилар" зафар қучган. Ҳа, қироллик клуби клублар ўртасидаги асосий евромусобақада азалдан муваффақиятли иштирок этиб келади. Бироқ жамоанинг айнан шу таркиби айниқса ЕЧЛни яхши кўради. Охирги 8 йилнинг ўзида "Реал" 4 марта ЕЧЛ финалига қадар етиб борган ва ҳар сафар кубокни ўзиники қилган.

Бундай бой тажриба бу мавсумда ҳам ўз сўзини айтмай қолмади: мадридликлар ПСЖ, "Челси" ва "Манчестер Сити" билан тўқнашувда ҳам аутсайдер сифатида кўрилганди. Ҳар учала рақибга "қаймоқранглилар" xG бўйича ютқазишди. "Реал" рақиблари тўп билан кўпроқ муомалада бўлиб, бир қарашда ўйинни назорат қилгандек бўлаверди, аммо мадридликлар ҳар сафар керакли паллада "портлаб" ўзлари учун зарур натижага эришиб кетаверди.

Бундан ташқари Карим Бензема ҳаётидаги энг яхши мавсумини ўтказаётганини унутмаслик зарур: ҳужумчи ҳозирга келиб 44 та гол уришга эришди, улардан 10 таси – ЕЧЛ плей-оффида. Бу ўйинда Карим 200% кучини бериши аниқ, ахир у нафақат ЕЧЛ кубоги, балки "Олтин тўп" учун ҳам кураш олиб бормоқда. нашрининг рейтинги бўйича айнан "Ливерпуль"нинг икки вакили Салах ва Мане францияликнинг асосий рақиби бўлиб турибди. Финалдаги ғалаба французни ўша тўпга янада яқинлаштириши аниқ, балки ҳал қилувчи, охирги қадам ҳам бўлар.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика