"Ливерпуль" қишда Алаба билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
29 окт 2020, 14:48
"Қизиллар" ван Дейкка ўринбосар топишди.

"Ливерпуль" "Бавария" ҳимоячиси Давид Алабани нишонга олди. "Қизиллар" жароҳат олган Виржил ван Дейкка ўринбосар қидиришмоқда, шу сабаб мерсисайдликлар 28 ёшли австриялик футболчига кўз тикишган.

Алабанинг "Бавария" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Аммо, футболчи фаолиятини Испанияда давом эттиришни хоҳламоқда.

Ҳимоячи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Star