

"Ливерпуль" клуби президенти Том Вернер Суперлига лойиҳаси ҳақида гапириб ўтди. Унинг фикрича бу режа хато бўлган.
"Режамизда Суперлига йўқ. Биз ўшанда хато қилганимизни тан оламиз. Бу иш ортда қолди.
Чемпионлар Лигасининг янги формати бизни кўп томондан қониқтирди. Аммо биз тақвимдаги қийинчиликлар борасидаги ҳавотирларимизни айтишдан чарчамаймиз. Келаётган Жаҳон чемпионати сабаб, тақвимимиз жуда қийинлашади", -дейди Том Вернер.



