"Ливерпуль" Пепе Рейна билан бутунлай хайрлашишга қарор қилди

Tolibjon Qosimov
11 мар 2014, 16:09
"Ливерпуль" айни вақтда "Наполи"да ижара асосида фаолият олиб бораётган дарвозабон Пепе Рейна билан бутунлай хайрлашишга қарор қилди, дея хабар бермоқда "Daily Mail".
Исталган клуб унинг трасфер ҳуқуқини 4 млн. фунт эвазига сотиб олиши мумкин. "Наполи"ни ўзидан ташқари Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу мавсум Рейна Италия чемпионати доирасида 20 ўйинда майдонга тушиб, 21 гол ўтказиб юборган. Ўйинлардан олтитасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net