“Ливерпуль” ўз натижасини такрорлади

17 дек 2018, 09:46
“Ливерпуль” жамоаси АПЛнинг 17-турида “Манчестер Юнайтед”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Клопп шогирдлари АПЛнинг ортда қолган 17 та ўйинида мағлуб бўлмади. Клуб 14 та ўйинда ғалаба қозониб, 3 та баҳсда дуранг қайд этди.

“Ливерпуль” ўз тарихида Англия чемпионатида учинчи марта 17 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этмоқда.

Жамоа 1949/50 (мавсумни 8-ўринда якунлаган) ва 1987/88 (чемпион бўлган) йилги мавсумларда ҳам 17 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган.

Умуман олганда, ўтган мавсумнинг битта ўйини ҳам ҳисобга олинса, “Ливерпуль” АПЛда 18 та ўйиндан бери мағлуб бўлмади. Клуб тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серия 1990 йилда қайд этилган—23 та ўйин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live