"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр
09 мар 15:55
Янгиликлар
"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр
"Ливерпуль" "Брайтон"га 23 ёшли ҳужумчи Жоау Педрони сотиб олиш бўйича таклиф тайёрламоқда, мерсисайдликлар ҳужумчида Дарвин Нуньесга узоқ муддатли ўринбосарни кўрмоқда.
Мерсисайдликлар бразилиялик футболчининг трансфери учун "Брайтон"га 50 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидланишича, "Ливерпуль" раҳбариятига Педронинг нафақат ҳужум марказида, балки қанотларда ҳам ўйнай олиши ёқмоқда.
Педро жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 50 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар