

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Ливерпуль" грузиялик дарвозабон Георги Мамардашвили билан шахсий шартнома шартлари борасида келишиб олди. Ушбу келишув амалга ошган тақдирда Георги 1-2 мавсумни бошқа клубда ижарада ўтказади.
"Борнмут" клуби уни "қизиллар"дан ижарага олишга рози. Кейин эса у "Ливерпуль"га қайтади ва Алиссондан кейинги асосий дарвозабонга айланади.
Айни пайтда агентлар Валенсия шаҳрида, лекин икки жамоа ҳали ўзаро келишгани йўқ.




