"Ливерпуль" Наби Кейтани қишдаёқ сотиб олиш учун "РБ Лейпциг"га қўшимча пул тўлашга тайёр
08 янв 2018 11:47
Янгиликлар
"Ливерпуль" Наби Кейтани қишдаёқ сотиб олиш учун "РБ Лейпциг"га қўшимча пул тўлашга тайёр
"Ливерпуль" клуби "РБ Лейпциг"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Наби Кейта трансферини тезлаштирмоқчи.
Мерсисайдликлар бундай қарорга Филиппе Коутиньони "Барселона"га сотишганидан сўнг келишган.
"Ливерпуль" "РБ Лейпциг" билан Кейтанинг ўтишини ёзда амалга ошириш борасида келишиб олган эди. Лекин, энди инглиз клуби 22 ёшли гвинеяликни муддатидан олдин харид қилмоқчи ва бунинг учун қўшимча пул тўлашга ҳам тайёр.

Олдинроқ, "Лейпциг" жорий мавсумда еврокубокларга йўл ола билмаса "Ливерпуль" Кейта учун 65 миллион евро тўлаши хабар қилинган эди. Немис клуби Европа лигасига чиққан тақдирда трансфер суммаси 70 млнни, Чемпионлар лигасига йўлланма қўлга киритлган тақдирда эса ўйинчи учун тўланадиган нарх 75 миллион бўлиши маълум қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар