
Инглиз клуби каталонияликлар билан футболчи борасида музокараларга киришган. 2014 йил ёзида Монтойянинг "Барса" билан шартномаси якунига етади, лекин "қизиллар" ҳимоячини қишдаёқ таркибларига қўшиб олмоқчилар. Аввалроқ бу футболчига Италиянинг "Интер" жамоаси жиддий қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди. Давом этаётган мавсумда Монтойя 6 учрашувда майдонга тушди ва бир бор голли пас муаллифига айланди.