

"Қизиллар" ҳозиргача ҳисобда олдинда бораётиб 43 очкони бой беришга улгуришди. Немис мутахассиси инглиз клубини 2015 йилнинг октябридан бери бошқариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча тунда "Ливерпуль" Англия чемпионати доирасида "Арсенал" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида "канонирлар" 0:2 ҳисобида ортда бораётиб иккинчи бўлимда 5 дақиқа ичида учта гол уришга эришишди.
Олдинроқ, "Ливерпуль" ЕЧЛ доирасида "Севилья" билан ўйинда 3:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 3:3 ўйнаган эди.




