"Ливерпуль" ҳимоячиси 3 ҳафтани ўтказиб юборади

Tolibjon Qosimov
13 авг 2018, 19:44
"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Деян Ловрен жароҳат олди ва тахминан 3 ҳафтани ўтказиб юборади.

Бу ҳақда мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп айтиб ўтди.

"Ўтган мавсум ҳам унда деярли шундай муаммо бўлганди. Лекин, у ўйнай оладиган ҳолатда эди. ЖЧ-2018да у уч бор 120 дақиқадан ўйнади. Жароҳат ўзини эслатди. Тўлиқ тикланиш учун 3 ҳафта вақт керак", - дея Клоппнинг сўзларини келтирди "Sky Sports".

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›