

Журналист Жанлука Ди Марционинг сўзларига қараганда, "Милан" клуби уни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Хорватиялик ҳимоячининг "қизиллар" билан тузган шартномаси яна 2 йил амал қилади.
Ловрен 2018/19 йилги мавсум барча турнирларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассистга эришган.
Футболчи фаолияти давомида "Ливерпуль"дан ташқари Загребнинг "Динамо", Запрешичнинг "Интер", "Лион", "Саутгемптон" жамоаларида тўп сурган.



