“Ливерпуль” форварди "Лейпциг”га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юборади
Eldor Akmurzayev
9 мар 2021, 21:45
Мерсисайдликлар форварди Роберто Фирмино тиззасидан олган жароҳат туфайли жамоани бугунги машғулотларида қатнашмади.
У ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган эртанги “Лейпциг”га (биринчи ўйин – 2:0) қарши жавоб баҳсини ўтказиб юбориши кутилмоқда. Фирминонинг қачон сафга қайтиши очиқланмаган.
Аввалроқ, 29 ёшли бразилиялик “Фулхэм” қарши (0:1) ўйинда ҳам қайташмаганди.