

"Ливерпуль" ЕЧЛнинг 1/8 финалида "Бавария", "Ювентус" эса "Атлетико" билан кураш олиб боради.
"Бавария" жуда кучли рақиб ҳисобланади. Бироқ мен учун ҳозирда "Ювентус" барчадан кучлироқдек кўринмоқда. Нафақат Криштиану Роналду, жамоа таркибида кўплаб тажрибали футболчилар бор. Уларнинг катта қисмида ЕЧЛ совринини қўлга киритиш имконияти бор эди. Бу футболчилар ЕЧЛ соврини учун барча ишга тайёрлар. Шуниси яхшики, февралгача, "Бавария" борасида ўйлашгача вақт бор", - деди Клопп.



