UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34ЖЧ-2022 саралаш. Ён қўшниларимиз 4-турни қандай ўтказишди?  3 23:30ЖЧ-2022 саралаш. Баҳрайн кутилмаганда Эронни таслим этди, Қатар эса Уммондан устун келди  18 23:10Евро-2020 саралаш. Швеция – Испания, Лихтенштейн – Италия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум  7 22:55Евро-2020 саралаш. Пуккининг дубли Финляндияга йирик ғалаба тақдим этди  2 22:35Роппа-роса 9 ой ўтиб, Ўзбекистон МТЖ кетма-кет 2та расмий ўйинда зафар қучди  31 22:20Шомуродовнинг голли серияси 4та ўйинга етди  34 21:49Coca-Cola Суперлигаси 22-тур учрашувлари бошланиш вақтлари  7 21:45"Golden Boy 2019" давогарларининг трансфер нархлари билан танишинг  2 21:41"Имкон" - Фарғона вилояти чемпиони!  2 21:36Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳар томонлама биздан кучлилик қилди"  58 21:32Одил Аҳмедов: "Бугун нима бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди"  38 21:30Буффон ўтмишига хат йўллади  7 21:20"Спорт ТВ" бугун Фаластин - Саудия Арабистони учрашувини намойиш этади  58 21:00Алексис Санчес жарроҳлик столига ётқизиладими?  3 20:35Карикатура: "Эль-класико"га 11 кун қолди   16

"Ливерпуль" - "Челси". Клоппдан навбатдаги ғалабами ёки Лэмпарддан сенсация? Янгиликлар

"Ливерпуль" - "Челси". Клоппдан навбатдаги ғалабами ёки Лэмпарддан сенсация?

Бугун, 14 август куни Чемпионлар лигаси ғолиби "Ливерпуль" ҳамда Европа лигасининг амалдаги чемпиони "Челси" ўртасида УЕФА Европа лигаси Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

"Ливерпуль" мавсумни Англия Суперкубогидаги ўйин билан бошлади ва пенальтилар сериясида "Манчестер Сити"га мағлуб бўлди. "Қизиллар" АПЛнинг биринчи турида "Норвич" дарвозасига тўртта гол урди. Бироқ Юрген Клоппда ҳавотир учун сабаб бор. Мерсисайдликлар дарвозабони Алиссон жароҳат олди ва унинг ўрнини жамоага жорий ёзда қўшилган Адриан эгаллайди.


Фрэнк Лэмпарднинг "Челси" бош мураббийи сифатида ўтказган илк расмий учрашуви мутахассис кутганидек ўтмади. "Кўклар" яхши ўйин кўрсатганига қарамасдан "Манчестер Юнайтед"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Лэмпардни яна бир қийин имтиҳон кутиб турибди, жамоанинг кўплаб ўйинчилари (Виллиан, Рюдигер, Лофтус-Чик, Хадсон-Одои) ҳали ҳам жароҳатларидан фориғ бўлишмади.


"Ливерпуль"нинг прессинги "Челси"ни яксон қилиши мумкин

Лондонликлар МЮнинг босимига дош бера олишмади, "Ливерпуль" эса прессинг бўйича Европанинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Англия Суперкубогида иштирок этмаган, "Норвич"га қарши иккинчи бўлимда майдонга тушган Садио Мане бу баҳсда асосий таркибда бўлиши керак. "Қизиллар" ҳужумидаги учлик прессингни бошлаганда "Челси"нинг марказий ҳимоячилари катта қийинчиликка учрашади.

"Кўклар" устози "Ливерпуль" ҳужумларининг тўлқинига дош бериш учун Н'Голо Кантени майдонга туширишни истайди, аммо францияликда кичик жароҳат бор. Жордан Хендерсон ва Вейналдумларнинг ҳужумга хавфли қўшилишлари "Челси" марказий зонасида муаммолар туғдиради. Европа лигаси ғолиблари катта куч билан ҳужумга ўтишмаса керак. Муҳаммад Салоҳ доимо қарши ҳужумларга тайёр бўлиш учун рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда бўлади. Мане ва Салоҳ ўз жарима майдончасидан рақибникига ўтиб, гол уриши учун одатда 10-12 сония етарли бўлади.


Тэмми Абрахам "Ливерпуль" ҳимоясини ёриб ўта олмайди

Лэмпард ёш Абрахамга кўп имконият бермоқда, аммо Тэмми МЮга қарши баҳсда ўз вазиятларидан фойдалана олмади. Танаси ва бош билан яхши ўйнайдиган Оливье Жируга умид қилишдан бошқа чора йўқ.


Қанотларда ҳам вазият оғир. Маунт ва Баркли қанот ўйинчилари эмас, битта ўйин учун Виллиан билан таваккал қилиш ҳам нотўғри. Робертсон ва Александр-Арнольдларга босим ўтказиш қийин, шу сабабли узатмаларни жарима майдончасига етмай амалга ошириш керак. Акс холда "Ливерпуль" дарвозасига умуман яқинлашиб бўлмайди.


"Челси" ҳимоячиларининг формаси Лондон жамоасининг муваффақиятини белгилайди


"Челси" МЮ билан баҳсда тўнпи ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячилари орқали ўйинга киритди. Марказий ҳимоячилар узун паслардан кам фойдаланишди, аммо қисқа паслар ҳам аниқ бўлгани йўқ. Кепа Аррисабалага босим остида тўпни узатишда хатога йўл қўйди. Аспиликуэтанинг 52та пасидан 75% аниқ бўлди. МЮ хатоларни кечирмади.


Эмерсон МЮга қарши баҳсда узатмалар сони бўйича Кристенсендан кейин иккинчи бўлди, аммо аниқлик бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этди. Тўпни италиялик орқали ўйинга киритиш яхши ғоя. Эмерсон нафақат аниқ пас беради, балки дриблингда ҳам яхши.

Яна бир муаммо - Кристенсен ва Зуманинг позицион ўйини. Бу ҳимоячилар МЮга яратиб берган йўлаклар туфайли "қизил иблислар" йирик ғалабага эришишди. Франциялик жамоадошларининг ўрнини ёпиш учун ўз позициясини ташлаб кетишни яхши кўради, Кристенсен эса ёнида жамоадоши бўлмаса иккиланиб қолади. Уларнинг ҳеч бири етакчи ҳимоячи бўлиб ўйнамайди, бу эса марказий ҳудудда кетма-кет хатоларга олиб келади.


Тахминий таркиблар

"Ливерпуль": Адриан, Робертсон, ван Дейк, Гомес, Александр-Арнольд, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.


"Челси": Аррисабалага, Эмерсон, Зума, Кристенсен, Аспиликуэта, Ковачич, Жоржиньо, Пулишич, Маунт, Педро, Абрахам.



Мураббийлар фикри

Юрган Клопп: "Суперкубокда ғалаба учун жиддий курашамиз. УЕФА Суперкубоги - сифат белгиси. Агар унда иштирок этмаётган бўлсанг, ўз финалингда ғалаба қозонмаган экансан. Бу йил ҳаммаси бошқача, учрашувни катта қизиқиш билан кутяпман. Бу топ-ўйин, шаҳар ҳам ажойиб".

Фрэнк Лэмпард: "Бу "Челси" мураббийи сифатида еврокубокдаги биринчи ўйиним. Ҳар бир футболчи бу баҳс аҳамиятини ҳис қилиши, майдонда бор кучини ишга солиши керак. Бизни жиддий имтиҳон кутиб турибди, аммо майдонни ўйинга яхши тайёргарлик кўра олмадик деб тарк эмаслигимиз керак".

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+6   
14 авг 17:27:24
Searcher Man
Олга Ливерпуль!!!
+5   
14 авг 16:52:01
☆Sadriddin☆
Olg‘a CHELSI
+4   
14 авг 17:18:29
Abdunazar
Xozir futbol tv.da (mujizani) tomosha qilyapman
+4   
14 авг 17:04:18
O'zbekchasiga
Istambul liverpulni,liverpul istambulni qadrleydi.Liverdan ishonchli g'alaba kutamiz.YNWA!
+4   
14 авг 16:37:51
Market_Utd
Иккаласига хам омад,хар йили УЕФА Суперкубокида иккита АПЛ клублари булсин!
+3   
14 авг 17:22:14
MRshady MYno1
O'zim man utd muxlisi bolsam xam qandaydir Chelsea yutishini xoxlayapman
+3   
14 авг 17:03:25
ßáßúŕ Míŕźá ☆ßáýéŕń☆Ľívéŕpøøľ☆
Клоппдан нпвбатдаги галаба 99%, Лемпарддан сенсация 1%
+3   
14 авг 16:40:17
LEVERPUL.
Inshoolloh LIVERPOOLL g'alaba qozonadi.
+2   
14 авг 21:59:07
Valilullo Nazarov
Хозир стадиондаман атмосфера гузал
+2   
14 авг 17:51:44
Oybek78
Олга Челси!
+2   
14 авг 16:53:27
ㅁㅂㅏㅂㅂㅐ
KIM YUTSAXAM BIZGA CHIROYLIK O`YIN BO`LSA BO`LDI.
+1   
14 авг 18:13:58
Ruslan Shuxratov ReaLLiver
O'zbekchasiga фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Istambul liverpulni,liverpul istambulni qadrleydi.Liverdan ishonchli g'alaba kutamiz.YNWA!
2005-йил ЕЧЛ финали Милан-Ливер)
+1   
14 авг 18:13:52
Mashxurbek9494
Olg'a Chelsi ig'vochilardi og'zini yopib qo'ygin sani mensimaganlardi uyaltirib qo'ygin maqoladi Chelsiga ancha pas baxo berilibdi hudo xoxlasa bugun munosib qatshilik kutib qolamiz!....
+1   
14 авг 18:03:39
Gucci_Alcopone
Arsenal FC Messi Barsa ( M1noR) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
chelsi sariday murabiyni ketqizdi hafa bumasini chelsi muhlislar man faqatgina batatr busin diman
финалдагини алами хали хам кетмадими?
или чемп лигасига чикишга кучила етмагани тасир килдими?
+1   
14 авг 17:09:26
RealMadrid&Liverpool
Chelsiga hurmat saqlagan holda, Liverpulga g‘alaba tilayman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг