

Манбага кўра, Англия клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида футболчини харид қилишга уриниб кўрмоқчи. Бироқ футболчининг нархи катта муаммо туғдириши мумкин, чунки "Боруссия" у учун камида 120 миллион евро сўрайди.
18 ёшли Беллингем жорий мавсумда "Боруссия" сафида 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан келишуви 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



