UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  7 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  47 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1

АПЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Бёрнли"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Бёрнли"ни мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ливерпуль" -"Бернли" учрашуви якунланди.

Ливерпуль

Диогу Жота - 18', Садио Мане - 69'

Премьер-лига . 2-тур

21/08/2021, 17:30

0
:
2
Тугади

Бернли

Стадион: Anfield, 52591 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
18'  Диогу Жота
18'  Константинос Цимикас
27'  Мохамед Салах
69'  Садио Мане
69'  Трент Александер-Арнолд
81'  Наби Кейта (Тиаго Алькантара)
81'  Диогу Жота (Роберто Фирмино)
90'  Константинос Цимикас (Джо Гомес)
75'  Крис Вуд (Джей Родригес)
79'  Йоханн Берг Гудмундссон (Эрик Питерс)

"Ливерпуль" – "Бернли" 2:0

«Энфилд» 

Голлар: 1:0 – 18 Диогу Жота, 2:0 – 69 Мане. 

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Хендерсон, Кейта (Тиаго Алькантара, 81), Эллиотт, Салах, Мане, Диогу Жота (Фирмино, 81). 

"Бёрнли" – Поуп, Лоутон, Ми, Тарковски, Тэйлор, Гудмундссон (Питерс, 79), Корк, Браунхилл, Вуд (Родригес, 75), Барнс, Макнил.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Салоҳ ўз қанотида рақибидан қочиб кетди ва Манега ажойиб пас берди, аммо Садио тўпга зарба бера олмади ва навбатдаги хавфли ҳужум қўлдан чиқди.

84. ЗАРБАААА... Трентнинг зарбасидан сўнг Ник Поуп тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

80. Ўзгариш: Кейта ва Жота майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Тьяго Алькантара ва Роберто Фирминолар ўйинга қўшилишди.

75. Салоҳ қаршисидаги бир рақибни алдаб, тезда узоқ бурчакни пойлаб зарба берди, аммо бу қарор хато бўлиб чиқди.

73. "Ливерпуль"нинг ҳужумлари давом этяпти. "Қизиллар" 2:0 ҳисобига рози эмас.

69. ГОООЛ! Виржил бошлаб берган ҳужумни Мане гол билан якунлади. Садио бу гол учун Трент, Эллиот ва ван Дейкларга раҳмат айтиши керак.

65. Трентнинг қанотдан узатган тўпини Мане дарвозага бурди, бироқ зарба кучсизлиги туфайли тўп дарвозабон қўлига тушди.

62. МАНЕЕЕЕ! Садионинг чап оёқда берган кучли зарбасини Поуп қайтаришга муваффақ бўлди.

60. Эллиот тўпни қанотдан жарима майдончасига узатди, Салоҳ уни кўкраги билан тўхтатиб, дарвозага зарба берди, бироқ тўп рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

58. Ван Дейк бурчакдан узатилган тўпни оёқ билан дарвоза томонга йўллади, бироқ тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

56. МАНЕ! Садио Жотадан тўпни қабул қилди ва ўгирилиб, дарвоза томон зарба берди. Рақиб ҳимоячиси ҳалал бергани учун зарба кучсиз чиқди ва Ник Поуп тўпни эгаллаб олди.

46. ЛОУТОН! Лоутон қаршисидаги икки "Ливерпуль" футболчисини алдаб, ажойиб пас берди, Барнс тўпни дарвозага жойлади, аммо офсайдда экан.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Тарковски ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Алисон Бекер ҳаводан келаётган тўпни кутаётганди, аммо кутилмаганда Тарковски пайдо бўлиб, тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо зарба ноаниқ бўлди.

42. Салоҳ тўпни қабул қилиши билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, аммо рақиб ҳимоячиси тўпни боши билан қайтарди.

39. Наби Кейта Поуп қайтарган тўпни узоқ масофадан дарвозага жойлашга уринди, бироқ зарба ноаниқ.

36. "Ливерпуль" сафидаги "янгилар" жамоа ўйинига ҳозирча кўника олишмаяпти, баъзи вазиятларда улар ҳужум ёки ҳимоядан узилиб қолишяпти.

31. МАНЕЕЕЕЕ. Александр Арнолднинг узатмасини Мане дарвозага йўллашга уринди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

26. ГОООЛ! САЛОООҲ! 2:0. Эллиотнинг ҳимояни кесувчи узатмасидан сўнг Салоҳ дарвозабон билан бирга-бир чиқди ва уни ишғол қилди. ЙЎҚ, ҳакам голни бекор қилди. Офсайд экан.

25. Статистика: Зарбалар 5-2, аниқ зарбалар 2-2.

22. ЗАРБААААА! Муҳаммад Салоҳнинг аниқ зарбасини Ник Поуп қайтаришга муваффақ бўлди.

18. ГОООЛ!!! Тсимикаснинг қанотдан узатган тўпини Диогу Жота боши билан дарвозага жойлади. 1:0!

17. Баҳсдаги дастлабки аниқ зарба Крис Вуд томонидан берилди. Қанотда узатилган тўпни Вуд боши билан дарвозага буришга уринди, бироқ Алиссон сейв ижро этди.

13. Сўнгги 2 дақиқа ичида "Ливерпуль" рақиб жарима майдончаси ичига 3 марта ҳаволатиб узатма берди, аммо уларнинг бари муваффақиятсиз якунига етди.

4. ЗАРБААА... "Бёрнли"нинг хавфли ҳужуми кучли зарба ва тўп устунга тегиши билан якун топди, аммо олдинроқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигин маълум қилганди.

2. Ўйиндаги дастлабки хавфли вазият меҳмонлар томонидан яратилди. Қанотдан узатилган тўп рақиб футболчисига тегиб, хавфли йўналиш олди, аммо Алиссон тўпга ҳаммадан олдин чиқиб, хавфни баратараф этди.

1. Учрашув бошланди.

- Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз ўқувчилари. АПЛнинг 2-турини "Энфилд"да ўтказиладиган "Ливерпуль" - "Бёрнли" баҳси очиб беради.


Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Хендерсон, Кейта, Эллиотт, Салах, Мане, Диогу Жота.

Бернли – Поуп, Лоутон, Ми, Тарковски, Тэйлор, Гудмундссон, Корк, Браунхилл, Вуд, Барнс, Макнил.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика