

Бельгиялик футболчининг ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириш эҳтимоли бор.
Ўйинчи учун курашга "Ливерпуль" қўшилди. Мерсисайдликлар Юри учун "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Челси" билан курашишга тайёр.
Тилеманснинг трансфери эҳтимолий харидорларга тахминан 55 миллион еврога тушади.
24 ёшли бельгиялик жорий мавсум АПЛ доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол (2таси пенальтидан) ва 2та ассист қайд этди.



